Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Ракитич: "Реал" катта хато қилди"

Баҳо:
+ | -

Иван Ракитичнинг фикрича, "Милан"нинг 40 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёзда тарк этган жамоаси — "Реал"га ҳали ҳам фойда келтириши мумкин эди.

"У кўпчиликдан фарқ қилади. Бу тасодиф эмас, чунки у ўзига қарайди ва яхши тайёргарлик кўради. Охир-оқибат, тинимсиз меҳнат қилганлар бунга лойиқдирлар. У бахтли, мамнун ва футболдан катта завқ олмоқда. Энг муҳими, биз унинг ўйинларидан имкон қадар кўпроқ ҳузур олишимиз керак.

Унинг кетиши нафақат "Реал", балки бутун Испания футболи учун катта хато бўлди. Менимча, унинг жамоада қолиши учун кўпроқ ҳаракат қилиш керак эди. Мадриддаги ишларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, менимча, мураббий унинг хизматларидан жуда мамнун бўлган бўларди.

Афсуски, биз футболчи жуда ёш бўлганида ёшига қарамаганимиздек, катталарга ҳам шундай муносабатда бўлмаяпмиз. Лука эса бизга футболда ёш чегаралари йўқлигини кўрсатиб бермоқда", — деди "Барселона" ва Хорватия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Ракитич.

Киритилди: 23:04, 11.03.2026.
Ўқилди: 10887 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик