Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Хулиан Альварес «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга «Барселона»га эҳтимолий ўтиши ҳақида навбатдаги савол берилди.

Аргентиналик футболчини Каталония клуби билан боғлаш тўхтамаяпти. «Матрасчилар» форварди «кўк-анорранглилар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

«Мен «Атлетико»да бахтлиман ва «Барселона»га ўтиш ҳақида ҳеч қачон ҳеч нарса демаганман. Бу шов-шувлар туфайли ҳамма нарса чигаллашиб кетди (тартибсизликка айланди), лекин ҳозирги клубимда ҳаммаси жойида.

Кейинги мавсумда «Атлетико»да ўйнайманми? Балки ҳа, балки йўқ, лекин ҳозир бу ерда бахтлиман», — дея 26 ёшли футболчининг сўзларини келтиради The Touchline.

Сешанба куни Альварес Чемпионлар лигаси доирасида «Тоттенхэм»га қарши кечган ўйин (5:2) қаҳрамонларидан бирига айланди — у ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:09, 11.03.2026.
Ўқилди: 4593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик