Кеча "Челси" футболчиси Коул Палмер хет-трик қайд этиб, жамоасига "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба келтирди (4:3).
“Кўклар” ярим ҳимоячиси 19-дақиқада белгиланган пенальтини голга айлантириб, ҳисобни 2:0 ҳисобида жамоаси фойдасига ўзгартирганди. Меҳмонлар ўйинни ўзгартириб, олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлишди, аммо иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган ўнинчи дақиқасида Палмер яна пенальтини аниқ амалга оширди ва яна бир дақиқадан сўнг у хет-трик қайд этиб, ўйиндан гол урди.
Статистик маълумотларга кўра, Палмернинг ҳисобида жорий мавсумда 26 та ўйинда 16 та гол мавжуд. Уларнинг 8 таси пенальтидан киритилган бўлиб, яна шунчаси ўйиндан киритилган. Бунинг устига 8 та ассист қайд этди. Бу футболчининг яхшигина балансга эга эканлигини билдиради.