"Барселона" клубининг собиқ спорт директори Хавьер Бордаснинг айтишича, Килиан Мбаппе 2017 йилда "Барселона"га ўтиши мумкин бўлган.
Ўшанда каталонияликлар товон пули 222 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтган Неймарни йўқотиб, унинг ўрнига ўринбосар қидираётган эди. Натижада клуб Дортмунднинг "Боруссия" клубидан Усмон Дембелени сотиб олди ва унинг учун 135 миллион евро тўлади.
"Агар мен қарор қабул қилсам, Мбаппе "Барселона"да ўйнаган бўларди. Неймарга 222 миллион евро тўланганида, бизда уни қўлга киритиш учун пул бор эди. Лекин раҳбарият Дембелени танлади.
Мен Мбаппени афзал кўрдим ва унинг отаси билан гаплашдим, у "Барселона"га келиши мумкин эди. Бир лаҳза мен буни уддаладик деб ўйладим ҳам", - деди Каталония клубининг собиқ директори El Chiringuito телеканалига.