"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглунинг фикрича, Чемпионлар лигасида иштирок этиш футболчилар учун клубга ўтишда ҳал қилувчи омил бўлмаслиги керак.
"Шпорлар" "Астон Вилла" билан Премьер-лиганинг кучли тўртлигидан жой олиш учун курашни давом эттирмоқда. Айни дамда лондонликлар бирмингемликлардан 2 очко ортда қолмоқда.
"Агар бирор футболчи Чемпионлар лигасига йўл олсагина бизнинг клубга ўтишимни айтса, мен у билан шартнома имзолашдан бош тортаман. Бундай амбицияларга эга бўлишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, лекин агар бу ҳал қилувчи омил бўлса, унда бу одам биз қилаётган ишимизга мос келмаслиги мумкин. Бу клубга жанг қилишга тайёр йигитлар керак, чунки бу ерда ҳеч қандай кафолат йўқ", - дея Постекоглу сўзларини келтирмоқда инглиз ОАВ.