"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мусобақаларнинг устуворлиги ҳақида фикр билдирди.
"Энг муҳим ички совринлар бу Премьер-лига ва Ла Лига. Чемпионлар лигаси ёмон ўтди, демоқчи эмасман.
Биз ғалаба қозондик ва энди бу туйғуни биламиз. Биз анча хотиржаммиз, чунки бизда бу кубок бор. Аммо лигада ғалаба қозониш янада зўр, чунки буни қилиш қийинроқ - кўпроқ ўйин, ҳафтасига икки ёки учта.
Чемпионлар лигаси муҳим, аммо барчаси сиз назорат қила олмайдиган нарсага боғлиқ. Иккала турнир ҳам муҳим, аммо Премьер-лигада ғалаба қозониш кўп нарсани кўрсатади.
Бу тинимсиз рақобатлашаётган жамоаларнинг менталитетини кўрсатади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Manchester Evening News.