Кириш Регистрация

Пулишич ўз рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Италияда А Сериянинг 31-тури ўйинлари бўлиб ўтмоқда, Италиянинг “Милан” клуби ўз майдонида “Лечче”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндаги илк голни америкалик ярим ҳимоячи киритди.

Кристиан Пулишич шу тариқа жорий мавсумдаги голлари сонини 10 тага етказди. Бу Пулишич учун янги шахсий рекорд бўлди - шу пайтгача у энг яхши ҳолатда бир мавсумда тўққизта гол урган эди.

2019/2020 йилги мавсумда "Челси"да шундай бўлган. Эслатиб ўтамиз, Пулишич ўтган ёзда Италияга кўчиб ўтганди.

Киритилди: 20:49, 06.04.2024.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.