Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси ОЧ саралашида қатнашмайди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2-8 апрель кунлари Непалда бўлиб ўтиши лозим бўлган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмайдиган бўлди.

ЎФФ Терма Жамоалар Маркази Мураббийлар кенгаши қарорига кўра, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси шу ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этмайдиган бўлди. ЎФФ ҳудди шундай мазмунда ОФКга расмий хат билан мурожаат қилди ва Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоасини саралаш баҳсларидан озод этишини сўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2-8 апрель кунлари Непалда ОЧ саралаш босқчи «С» гуруҳида Афғонистон, Бутан, Непал, Мальдив ороллари ҳамда Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари билан куч синашиши керак эди.

«Биз Мураббийлар кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоасини Непалдаги мусобақада иштирок этмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади дея ҳисобладик. Ўйлашимизча, ОЧ финал босқичига биргина йўлланма берадиган мусобақанинг савияси кўнгилдагидек эмас ва у Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлари учун фойдали бўлади деб ҳисобламадик. Қолаверса, саралаш баҳслари ўтказиладиган жой ҳам бизга маъқул келмади», - деди ЎФФ ТЖМ маркази директори Асқар Толибжонов.

Саралаш баҳсларида иштирок этмаса-да, Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси ўз фаолиятини давом эттиради, терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев эса ўз вазифасида қолади. Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси халқаро мусобақалар олдидан пухта режа ва тайёргарлик асосида машғулотларни давом эттиради.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:31, 15.03.2013.
Ўқилди: 6738 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик