Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Рамос Мессининг жамоадошига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туркиялик инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, МЛСнинг икки клуби "Севилья"нинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқиш билдирмоқда.

Гап Американинг "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Интер Майами" жамоалари ҳақида кетмоқда.

"Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Интер Майами" 38 ёшли испаниялик футболчи Серхио Рамосга қизиқиш билдирмоқда", - деб ёзади Конур ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Рамос айнан қаерга бориши мумкинлиги ҳозирча номаълум - Калифорния ёки Флорида клубларига.

Рамос ўтган ёзда "Севилья"га эркин агент сифатида қайтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи андалусияликлар сафида барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг испан клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 09:20, 08.04.2024.
Ўқилди: 1589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик