"Бавария" ҳимоячиси Александр Павлович "Арсенал"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинини ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар беради Sky нашри.
Хабар қилинишича, 19 ёшли Павловичда инфекция бор ва у эртага жамоа билан Лондонга бора олмайди.
Жорий мавсумда Александр Павлович "Бавария" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.