"Ювентус" жамоаси бўлажак бош мураббий борасида бир қарорга келди.
Calciomercato нашри хабарига кўра, Турин клуби раҳбарияти "Ювентус"да Массимилиано Аллегрининг ўрнини босадиган "Болонья" устози Тиаго Мотта билан принципиал келишувга эришган.
Мотта 2018 йилда фаолиятини якунлаган. Унинг сўнгги клуби Франциянинг "ПСЖ" клуби бўлган. 2018/2019 йилги мавсумда Мотта Парижнинг 19 ёшгача бўлган жамоасини, 2019 йилнинг октябридан декабригача Италиянинг "Женоа" жамоасини, 2021/2022 йилги мавсумда эса "Специя"ни бошқарган.
Жорий мавсумда Мотта бошчилигидаги "Болонья" А Серияда 31 та ўйиндан сўнг 58 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Ювентус" учинчи ўринда, Массимилиано Аллегри шогирдларида 62 очко бор.