Эдин Терзич Чемпионлар лигаси чорак финали ўйини олдидан "Атлетико"нинг ўйинига баҳо берди.
Бугун Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк ўйинида Дортмунднинг “Боруссия” клубини қабул қилади.
"Симеонедан жуда ёқимли илтифот (аввалроқ "Атлетико" бош мураббийи Дортмунд ўйинининг шиддатлилигини таъкидлаган эди - муаллиф), лекин биз доимо яхшиланишимиз керак.
Биз ўйинларда эришаётган шиддатдан мамнунмиз, аммо шу руҳда давом этишимиз керак. Бу бизнинг "Атлетико"га қарши вазифамиз. Уларнинг ҳимояси яққол ажралиб туради, аммо “Манчесатер Сити” билан биргаликда Чемпионлар лигасида энг кўп гол уришган.
Улар ҳужумда анча ривожланган, бу биз учун катта қийинчилик. Биз хато қила олмаслигимизни биламиз. Улар ўз ўйин услубларини татбиқ эта оладилар. Биз аввалгидек қиламиз. Биз топ-жамоаларга қарши ўйинда тажриба орттирдик, аммо ҳозир ҳаммаси гуруҳ босқичидагидан фарқ қилади.
Биз "Атлетико"га қарши 180 дақиқага тайёргарлик кўрдик, уларнинг стадиони ҳеч бир жамоа учун осон эмас, аммо олдинга ўтиш учун бу синовдан ўтишга умид қиламиз.
Биз улар қандай курашаётганини, қандай жамоа эканлигини биламиз, биз ўзимизнинг энг яхши версиямизни кўрсатишга тайёрмиз”, — деди Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи.