"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария" билан биринчи ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Учрашув “Эмирейтс”да бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
“Бу қийин ўйин. Биз ўз сафида кўплаб яхши ўйинчиларга эга кучли рақибга қарши турдик. Ўйлайманки, бу ўйинда жамоамиз яхшироқ ўйнади. Биз “Бавария”га иккита голни совға, бу бизни хафа қилди. Олдинда жавоб ўйини бор, яхши тайёргарлик кўришимиз керак", - дея норвегиялик футболчининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.