Лондоннинг «Челси» клуби футболчиси Давид Луис жамоасининг қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказаётгани ҳақида фикр билдирди.
«Мен энди 25 ёшдаман ва оёқларим жойида. Баъзида жамоа таркибида ўзгаришларни амалга ошириш учун кўп футболчилар бўлгани яхши. Бизнинг жамоада эса адашмасам 22-23 та футболчи мавжуд. Катта жамоаларда 30 га яқин футболчилар бўлади ва бу мураббий учун муҳим ҳисобланади.
Мен ҳар доим майдонга тушишни хоҳлайман. Баъзида чарчагандай бўламан, лекин захира ўриндиғига ўтиргача, ўзимни чарчамагандай ҳис қиламан. Шунчаки мен футболни севаман.
Шахсан мен учун кўп ўйин ўтказиш — яхши натижа. Ўйинларни яхши кўраман, лекин машғулотлар зерикарли, менимча. Агар имкони бўлганида, ҳар куни майдонга тушар эдим»,- дейди Луис.