"Барселона" вингери Рафинья Диас Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "ПСЖ"га қарши ўйинда (3:2) жамоасининг ғалабасидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
Бразилиялик футболчи дубл қайд этди ва Парижда бўлиб ўтган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Бу "Барселона"даги энг яхши ўйинларимдан бири бўлди. Мавсум мен учун осон кечмади: иккита жароҳат олдим ва қизил карточка олдим.
Мен яқинда майдонга қайтдим ва энди ўзимнинг энг яхши формамга қайтишга ҳаракат қиляпман. Мураббий мени қандай ролда кўрса, шунга мослашишга ҳаракат қиламан.
"Барселона" билан шартномам яна бир неча йил давом этади ва мен шартномага охиригача амал қилмоқчиман.
Умид қиламанки, бу ерда кўп йиллар қоламан", - дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Barca Universal.