"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде "ПСЖ" билан Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйини ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
"Жавоб ўйинида биз кўпроқ эътибор қаратишимиз керак, айниқса биринчи дақиқаларда", - деди Кунде Serem FCB билан суҳбатда.
Ўйин 16 апрель куни Каталонияда Тошкент вақти билан 23.59 да бошланади. Биринчи ўйинда каталонияликлар "ПСЖ"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.