"Аталанта" марказий ҳимоячиси Исак Хиен "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди. Чорак финал учрашуви “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди ва Италия жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Бу биз томондан ақл бовар қилмайдиган ўйин бўлди. Ўйин бошланишидан олдин биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик. Биз нимага қодир эканимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бугун гол ўтказиб юбормаслик учун кўп ҳаракат қилдик.
Бергамолик мухлисларимизни "Энфилд"да кўрганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биз ўзимизга ишондик, мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватладилар ва биз яхши ўйин кўрсатдик”, деди Хиен ўйиндан кейинги интервьюсида.
"Аталанта" ва "Ливерпуль" ўртасидаги жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.