Испаниялик ярим ҳимоячиси Луис Альберто ёзда клубини тарк этишини маълум қилди. У бундай қарор сабабларини тушунтирди.
"Бу ҳақда ўзим ҳам клубдан сўрадим. Мен клуб бюджетини оғирлаштиришни хоҳламайман. Бу клуб менга кўп нарса берди, аммо ёшларга йўл бериш вақти келди, тежалган пул ёш футболчиларни қўлга киритишга ёрдам беради", - дея испаниялик ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради cittaceleste.it.
Луис Альберто 2016 йилдан бери "Лацио"да ўйнаб келмоқда.