Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин ўзининг собиқ шериги, ўтган ёздан бери "Бавария"да тўп тепаётган Харри Кейн билан ўйнаши ҳақида гапирди.
“Биз деярли 10 йил бирга ҳаркат қилдик. Бизда ўзгача алоқа бор эди. Харри билан бирга ўйнаш катта шараф эди. Мен учун у дунёдаги энг яхшиларидан бири. Кейн кетганида жуда хафа бўлдим. Шунга қарамай, бу унинг учун яхши ўзгариш эди. Ҳозир Харри "Бавария"да, 30 дан ортиқ гол урди ва умид қиламанки, у бундан ҳам кўпроқ гол уради", - дея Сон сўзларини келтирмоқда TNT Sports.
Кейн жорий Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 28 та ўйинда 32 та гол ва 7 та голли узатма бор.