Серу Гирасси "Штутгарт" клуби рекордини янгилади.
"Штутгар" ҳужумчиси Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Айнтрахт"га қарши ўйинда (2:0, биринчи бўлим) ҳисобни очди.
Бу гвинеялик футболчининг Германия чемпионатидаги 25-голидир. У Марио Гомесга тегишли клуб рекордини янгилади - 2008/09 йилги мавсумда у 24 та гол урганди.