"ПСЖ" Испаниянинг амалдаги чемпиони мухлисларининг хатти-ҳаракати юзасидан УЕФАга учта шикоят юборди. Жамоанинг кейинги сафар ўйинларига мухлислар боролмаслиги мумкин.
Чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган “ПСЖ” – “Барселона” учрашуви ҳиссиётларни жумбушга келтирди. Хави бошчилигидаги жамоа “Парк де Пренс”да 3:2 ҳисобида қийин ва муҳим ғалабага эришди.
Парижда бўлиб ўтган ўйин жуда кўп ҳиссиётларни олиб келди. Бироқ, ушбу ўйин давомида мухлислар билан боғлиқ кўплаб нохуш ҳодисалар юз берди.
L'Equipe нашрининг хабар беришича, Испания чемпионининг икки мухлиси ҳибсга олинган. Бу ўйин давомида кўрсатилган нацистларнинг имо-ишоралари натижасидир.
"ПСЖ" бу вазиятни эътиборсиз қолдирмади ва УЕФАга учта шикоят юборди. Улар уруш жиноятларини қўллаб-қувватлаш, тақиқланган имо-ишораларни тарғиб қилиш, ирқчилик ва ҳақоратомуз шарҳлар билан боғлиқ. "Барселона" жазога тортилиши мумкин.
Европа футбол федерацияси аллақачон бу борада текширув бошлаган. Mundo Deportivo қўшимча қилганидек, Испания чемпиони молиявий жарима ва Чемпионлар лигасидаги навбатдаги сафар ўйинига мухлисларсиз бориши кутилмоқда.