Кириш Регистрация

Элнур Абдураимов бугунги жанги ҳақида: "Анчадан бери ринг кўрмаганим сабабли, жанг ўзим хоҳлагандек бўлмади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов "IBA Чемпионлар оқшоми" доирасида мексикалик Карлос Орнеласга қарши кечган жанги ҳақида гапирди.

Жангда Абдураимов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

"Бугун "IBA Чемпионлар оқшоми"даги биринчи жангимни ўтказдим. Мусобақа яхши ташкил қилинган. Анчадан бери ринг кўрмаганим сабабли, мексикалик рақибимга қарши жанг ўзим хоҳлагандек бўлмади. Яратганга шукур, шунга қарамай, ғалаба қозондик.

Рингга ҳеч қачон кучсиз рақиблар чиқмайди. Бу бокс - боксда ҳамма нарса олдиндан кутилади. Ўзим олдиндан 6 раунд жанг қилишни режалаштирган эдим. Чунки, анчадан буён катта рингга чиқмаган эдим. Сабаби, охирги бор Мексикада ўтказган жангимда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учраб, IBF камаримни бой берган эдим. Мана 1 йилдан сўнг Аллоҳнинг изни билан рингга кўтарилдим. Албатта, буни мухлислар ҳам яхши билади: 1 йил танаффусдан кейин рингда ўзимни тутишим барибир бироз ноқулай бўлди. Қийинчилик бўлди, рақиб ҳеч қачон сизга ютқазаман, деб чиқмайди.

Яратганга шукур, яхши раунд ўтказдик ва очколар ҳисобида ғалаба қозондик", деди Элнур Абдураимов.

 

Манба: olamsport.com
Киритилди: 22:15, 14.04.2024.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4970]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик