Кириш Регистрация

Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси Эрон ўсмирларини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси Эрон U-14 ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-14) Тошкент шаҳрида Эрон ўсмирлар терма жамоаси билан 3та ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 17 март куни иккала терма жамоа ўзаро биринчи маротаба майдонга чиқишди. «ЖАР» ўйингоҳи тегишли бўлган машғулот майдонида бўлиб ўтган биринчи учрашувда Ўзбекистон ўсмирларининг қўли баланд келди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Бахром Соатов томонидан киритилган ягона гол ўзбекистонлик ўсмирларга кичик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Хабарингиз бор, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2-8 апрель кунлари Непалда 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиши керак эди. Аммо, ЎФФ Терма жамоалар маркази Мураббийлар кенгаши қарорига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур саралаш баҳсларида иштирок этмайдиган бўлди.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув 20 март куни ўтказилади. Иккинчи учрашув ҳам «ЖАР» стадионига қарашли машғулот майдонида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви. 17 март. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
Ўзбекистон (U-14) - Эрон (U-14) - 1:0
Гол: Баҳром Соатов (19)
Ўзбекистон U-14: Азизбек Хушбоков, Марлен Кабаков, Шоҳизабон Хайруллаев, Мўйдинов Абубакир, Ғайрат Азизхўжаев, Валерий Акопов, Абдулла Исмоилов, Баҳром Соатов, Иброҳим Данихонов, Собиржонов Асадбек, Фаррух Жўраев
Захирадан майдонга тушганлар: Остон Ўрунов, Шуҳрат Неъматов, Иброҳи Турғунов, Жамол Отажонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:40, 17.03.2013.
Ўқилди: 5612 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик