Кириш Регистрация

Окафор А Серияда захирадан майдонга тушиб гол уриш бўйича пешқадам бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 32-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. "Милан" "Сассуоло" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди - 3:3. Бу захирадан майдонга тушган Ноа Окафор туфайли юз берди - у бурчакдан узатилган тўпни биринчи ҳаракатидаёқ дарвозага жойлаб қўйди.

Маълум бўлишича, швейцариялик футболчи ўзининг "Милан"даги илк мавсумида, захирадан майдонга тушганидан сўнг урилган голлар сони бўйича Италия чемпионатида етакчи ҳисобланади. У бу мавсумда 5 маротаба шундай ишни уддалаган.

Италия А Сериясининг навбатдаги турида “Милан” “Интер” билан ўйнайди. Ушбу муҳим ўйин 22 апрель, душанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 04:35, 15.04.2024.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.