"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
Кеча, 14 апрель куни “Арсенал” АПЛнинг 33-тури доирасида ўз майдонида “Астон Вилла”га мағлуб бўлди (0:2).
"Биз ҳақиқий характер, ҳамжиҳатлик ва бирликни намоён этишимиз керак. Чоршанба куни бизда яна тарих яратиш учун ажойиб имконият бор", - дея Артета сўзларини келтиради "канонирлар" матбуот хизмати.
"Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади.