"Барселона" бош мураббийи Хави унга энг кўп таъсир ўтказган учта мутахассис номини айтди.
“Луис Арагонес, Пеп Гвардиола ва Луис Энрике менга энг кўп таъсир қилган учта мураббий. Ҳозир мураббий сифатида улар ҳақида тез-тез ўйлайман. Мен у ёки бу вақтда нима қилишим кераклиги ҳақида ўйлаганимда, бу учликни эслайман", - дея Хавининг сўзларини келтиради Испаниянинг AS интернет нашри.
44 ёшли мутахассис клуб билан биргаликда Испания чемпионати (2022/2023) ва Испания Суперкубоги (2022/2023) соҳиби бўлган. Бунгача Хави Қатарнинг “Ас-Садд” клубини бошқарган.