"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Барселона" устози Хави Эрнандеснинг сўзлари ҳақида гапирди.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" мураббийи Энрике унинг футболга қарашлари шаклланишига катта таъсир кўрсатганини айтганди.
"Албатта, мен буни қадрлайман. Мен у билан кўп нарсаларни баҳам кўрдим. Унинг сўзлари жуда ёқимли", - деди Энрике журналистларга.
Эртага, 16-апрель куни "ПСЖ" Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Барселона"га қарши майдонга тушади.