Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

U19 чемпионати. Навбаҳор ёшлари ҳозирга қадар энг кўп очко жамғаришга эришган

Баҳо:
+ | -

Эртага U19 чемпионатида 2-тур беллашувлари бўлиб ўтади. Лига ўтган тўрт йиллик натижаларини таҳлил қилишда давом этади.

Ўтган ҳафта U19 чемпионатининг дастлабки тўрт мавсуми якунига кўра турнир жадваллари эълон қилинганди. Ҳозирча Насаф, Нефтчи, Навбаҳор ва Металлург жамоалари мазкур мусобақада бир марта ғолиб чиқишнинг уддасидан чиқа олган. Бирор жамоа кетма-кет тўрт мавсум давомида совриндорлар қаторида бўлиш насиб қилмаган.

U19 чемпионатида натижа муҳим ҳисобланмайди. U19 жамоаси U21 жамоаси учун кўприк вазифасини ўтаб беради. Агар футболчи Аббос Файзуллаев каби ўта иқтидорли бўлса, U19 жамоасини четлаб ўтиб, дарҳол асосий таркиб машғулотларига ҳам қўшилиши мумкин.

Сўнгги тўрт йилликнинг умумий натижасига кўра Навбаҳор U19 устунлик қилмоқда. Наманганлик ёшлар мусобақада ҳозирга қадар 51 та учрашувда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олган ва умумий ҳисобда 165 очко жамғаришга эришган. Пахтакор 162 очкога эга, Насаф эса 157 очко билан кучли учликни якунлаган.

Нефтчи мана шу етакчилар каби тўрт эмас, 3 та мусобақада иштирок этган. Сабаби мусобақа ўзининг илк мавсумида фақатгина Суперлига ёшларини жамлаганди. 2021 йилдан эътиборан Пролига жамоалари ҳам унда иштирок этишни бошлаган. Шунга қарамай, Нефтчи умумий ҳисобда 6-ўринда бормоқда. Фарғоналик ёшлар дебют мавсумдаёқ олтин медалларга эга чиққанди.

Энг кўп гол уриш борасида ҳам тўрт йиллик сарҳисобига кўра наманганлик ёшлар пешқадам. Насаф эса нисбатан камроқ тўп ўтказиб юборгани билан мақтаниши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:38, 16.04.2024.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик