Бразилиялик футболчи Ривалдо футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани ва "Барселона"да мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
Футболчининг таъкидлашича, унинг учун "Барселона" эшиклари ҳамиша очиқ. Шунингдек, у клуб президенти Сандро Россель билан яқин дўст эканини ҳам айтиб ўтди. "Агар бирор нарсага муҳтожлик сезсам, унга суянишим мумкин", дейди Ривалдо.
Собиқ "Бунёдкор"чи Каталония клуби унга имконият берадиган бўлса, хурсандчилик билан бу клубда мураббий сифатида ишлаши мумкинлигини айтиб ўтди. "Менда Испания фуқаролиги бор ва мен бу мамлакатда яшашаим мумкин", дейди Ривалдо.