"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Кевин Де Брюйненинг сафга қайтиши ҳақида гапирди.
Бельгиялик футболчи Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши биринчи ўйинни (3:3) ўтказиб юборди.
Хабар қилинишича, Де Брюйне заҳарланиш туфайли ўйиндан бироз олдин ўзини ёмон ҳис қилган. “Кевин жамоада бўлса, ҳаммаси ўзгаради, чунки у бизнинг авлодимизнинг энг яхши футболчиларидан бири.
Биз Кевинсиз ҳам кучлироқ эканлигимизни инкор этмаймиз. Унинг қайтиши катта плюс. Кевиннинг куни яхши бўлса, уни тўхтатиш жуда қийин", - деди Силва матбуот анжуманида.