"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити" билан қарама-қаршилик жамоа учун қанчалик қийин бўлганини айтди.
“Биз яхши бошладик, олдинга индик, лекин кейин омон қолишимиз ва азоб чекишимиз керак эди. “Сити” вазиятни назорат қилди, биз жуда чуқур ҳимояландик. Пенальтилар сериясига келганда, олдинга боришимизга тўлиқ ишонгандик.
Бу ерга келиб, “Манчестер Сити”ни мағлуб этишнинг ягона йўли шу – сиз кўп меҳнат қилишингиз, қурбонликлар қилишингиз, қўлингиздан келганича натижага эришишингиз керак. Бугун яхши ҳимояландик. “Реал”нинг моҳияти ҳамиша кураш олиб бориш ва мақсадингизга эришиш, ҳатто ундан чиқишнинг иложи йўқдек туюлган вазиятларда ҳам", – деди Анчелотти.