Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Фиорентина" устози эмоцияларини тия олмади ва...

Баҳо:
+ | -

"Фиорентина"нинг голидан сўнг хурсандчилиги ичига сиғмаган Винченцо Итальяно журналист қизни ўпиб юборди.

Италия клуби Конференциялар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Виктория Плзен”ни мағлуб этди (2:0) ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди, бироқ қўшимча бўлимнинг иккинчи дақиқасидаёқ голни “бинафшаранглилар” ҳужумчиси Николас Гонсалес киритди.

Бу гол жамоа бош мураббийи Винченцо Итальянонинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва у хурсандчилик билан мухлисларни қучоқлаб югурди ва шундан сўнг четда турган Sky Sports журналисти Ванесса Леонардини ўпди.

Эслатиб ўтамиз, Леонарди спорт шарҳловчиси Маурицио Компагнони билан турмуш қурган. Итальяно уйланган ва икки фарзанди бор.

Киритилди: 17:41, 19.04.2024.
Ўқилди: 1092 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик