«Фулҳем» ҳужумчиси Браин Руис сўнги вақтларда ёрқин ўйин намойиш этаётган ва «Тоттенҳем»га қарши баҳсда жамоасига муҳим уч очко олиб келган Димитар Бербатов ҳақида фикр билдирди.
«Ҳамма Бербатов ҳақида гапирмоқда. У —жуда яхши футболчи, лекин бизда бутун жамоа яхши ўйнади. Унинг ёлғиз ўзи барчасини ҳал қила олмайди. Мувоффақиятнинг сири бутун жамоада. Буни «Тоттенҳем» билан ўйинда исботладик ва жуда яхши ҳимояландик.
Бербатов яхши ҳимоялана олмайди. Шунинг учун бу вазифани бошқа футболчилар амалга оширишади»,- дейди Руис.