"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес бошқа клубда иш топиши мумкин.
Агар "Барселона" президенти Жоан Лапорта уни фикрини ўзгартиришга кўндира олмаса, испаниялик собиқ футболчи мавсум охирида ўз лавозимини тарк этади. Айни пайтда, "Sport" хабарига кўра, Хави фаолиятини давом эттириш учун аллақачон бошқа вариантларга эга - Амстердамнинг "Аякс" клуби у билан боғланган. Нидерландия клуби аввалроқ мутахассисга эҳтимолий номзодлардан бири ҳисобланган ва ҳозир у билан илк алоқаларни ўрнатди.
"Аякс" бу мавсумда бутунлай муваффақиятсизликка учради: чемпионат тугашига тўрт тур қолганда жамоа бешинчи ўринда, тўртинчи ўриндаги "АЗ"дан 7 очко ортда қолмоқда.