Англиянинг «Сток Сити» клуби ҳужумчисис Майкл Оуэн мавсум ниҳоясига етгач, футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Sky Sports» нашри хабар тарқатди.
33 ёшли футболчи фаолиятини «Ливерпуль»да бошлаган бўлиб 1999/2004 йилларда шу жамоа сафида тўп сурган. Бу жамоа сафида Англия кубоги (2001), Англия лига кубоги (2001, 2002), УЕФА кубоги (2001) ва УЕФА суперкубогида зафар қучган.
Кейинчалик футболчи «Реал», «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларида тўп сурган. «МЮ» билан 2010/2011 йилги мавсумда Англия чемпиони деган унвонни қўлга киритган.
Оуэн Англия терма жамоаси сафида 1998 йилдан 2008 йилга қадар 89 учрашувда иштирок этиб 40 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. 2001 йилда эса «France Football» сўровномасига кўра «Олтин тўп» соврини билан тақдирланганди.