Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда “Ливерпуль” “Эвертон”дан икки жавобсиз тўп ўтказиб юбориб, мағлуб бўлди.
Ушбу ўйиндаги иккинчи голни " Доминик Калверт-Льюин киритди ва ўйиндан сўнг ушбу йирик муваффақият ҳақида шундай деди.
"Ажойиб кеча! Менимча, биз жамоа режасини аъло даражада бажардик. Айниқса, ҳимояда. Жамоа худди маҳкам сиқилган муштдек ҳаракат қилди. Мухлислар эса унутилмас футбол муҳитини тақдим этишди", - дея Доминик сўзларини келтиради BBC Sport.
"Эвертон" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.