Жером Ротен "Брест"нинг Чемпионлар лигасида иштирок этишини Франция учун ёмон хабар деб ҳисоблайди.
30 турдан кейин клуб Лига 1 турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
“Албатта, бу унчалик яхши янгилик эмас, ҳатто "Брест" бу ерга муносиб бўлса ҳам. Биламизки, бу турнирда ўртача жамоалар камдан-кам ҳолларда яхши натижаларга эришадилар. "Брест"нинг бюджети жамоа футболчиларининг савияси ҳақида маълумот бериб турибди.
Улар бу мавсумни яхши ўтказмоқда, чунки баъзи йирик клублар муваффақиятсизликларга дуч келишди. Аммо кейинги мавсумда улар "Брест"дан анча яхши бўлиши мумкин.
Боз устига, жамоа ўз етакчиларидан айрилиши мумкин - Дел Кастильо, Ле-Мелу, дарвозабон Бизо.
Қолаверса, "Брест"нинг еврокубокларда 5 минг томошабин билан ўйнаши (бу чегара стадионнинг техник ҳолати туфайли УEФА томонидан белгилаб қўйилган) шунчаки кулгили. Биз Люксембург ёки Фарер оролларида эмас, Франциядамиз", - деди “ПСЖ”нинг собиқ футболчиси.