Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистонлик ўсмирлар иккинчи учрашувда ҳам Эрон ўсмирларини мағлуб этишди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси Эрон U-14 ўсмирлар терма жамоаси билан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва бу сафар ҳам ҳудди  биринчи ўйиндаги  каби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

20 март куни Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-14) Тошкент Эрон ўсмирлар терма жамоаси (U-14) билан иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур терма жамоалар 17 март куни ўзаро майдонга тушишган ва ўша учрашувда ҳам ўзбекистонлик ўсмирлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. «ЖАР» стадионида бўлиб ўтган иккинчи учрашув ҳам 1:0 ҳисобида Темур Олимхўжаев шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди. Эътиборлиси, иккинчи учрашувда ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Баҳром Соатов томонидан киритилган ягона гол ғалаба келтирди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси марказий ҳужумчиси Баҳром Соатов рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини усталик билан алдаб ўтди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб учрашув якунигача ўзгармади.

Хабарингиз бор, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2-8 апрель кунлари Непалда 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиши керак эди. Аммо, ЎФФ Терма жамоалар маркази Мураббийлар кенгаши қарорига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур саралаш баҳсларида иштирок этмайдиган бўлди.

Ўртоқлик учрашуви. 20 март. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
Ўзбекистон (U-14) - Эрон (U-14) - 1:0
Гол: Баҳром Соатов (10)
Ўзбекистон U-14: Азизбек Хушбоков, Марлен Чобанов, Шоҳизабон Ҳайруллаев, Абубакир Муйдинов , Ғайрат Азизхўжаев, Валерий Акопов, Иброҳим Турғунов, Баҳром Соатов, Иброҳим Данихонов, Асадбек Собиржонов, Ҳамидулла Бекмирзаев
Захирадан майдонга тушганлар: Остон Ўрунов, Шуҳрат Неъматов, Азизхўжаев Ғайрат, Абдулҳай, Исмоилов, Фаррух Жўраев

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:41, 20.03.2013.
Ўқилди: 5898 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.