Букайо Сака Криштиану Роналдуни мукаммал намуна деб атади.
"Арсенал" вингери Криштиану Роналду каби бир мавсумда 60-70 ўйин ўтказишни мақсад қилганини таъкидлади.
"Артета менга барча энг яхши ўйинчилар ҳар мавсумда кўп ўйин ўтказишларини айтди. Агар мен бу даражага эришмоқчи бўлсам, шунча ўйин ўтказишга тайёр бўлишим ва ҳар бирида жамоага ғалаба қозонишимга ёрдам беришим керак.
Роналду бунга мукаммал мисол бўлди. У шунчаки портлади ва гол уриш машинасига айланди ва менимча, кўплаб футболчиларни унинг изидан боришга илҳомлантирди.
Шу билан бирга, мен ўзим бўлишни ва "Арсенал" учун ўйнаш ва ғалаба қозониш учун нима керак бўлса, шуни қилишни хоҳлайман", - деди Сака.