Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг Лондон жамоасидаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аргентиналик мутахассис “кўклар”ни 2023 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда.
“Мен буни дунё футболидаги энг қийин иш деб ўйлайман. Аммо клуб ва мураббий сабр қилиши керак: мураббийни алмаштириш бу ечим эмас. Бугун "Челси" кўплаб гигантлардан ортда қолмоқда, аммо ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкин. Жамоа вазиятни тўғирлай олади ва буни ҳозирдан бошлайди, деб ишонч билан айтишга етарлича гувоҳ бўлдим. Биз мураббийни келаси мавсум олдидан қўллаб-қувватлашимиз керак", - дея Коулнинг сўзларини келтиради Eurosport.
Бугунга келиб, "Челси" Англия Премьер-лигасида 33 ўйиндан кейин 48 очко билан 9-ўринда бормоқда.