“Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ёзда Турин клубини тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда La Gazette Dello Sport хабар бермоқда. Франциялик футболчининг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Шундай қилиб, Германия клуби ўйинчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш вариантини синчковлик билан ўрганмоқда. Адриен келаётган мавсумда сотилиши мумкин бўлган Жошуа Киммихни алмаштириши мумкин.
Рабио 2019 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячининг клуб билан тузган меҳнат шартномаси шу йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.