"Рома"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо кимларни Евро-2024 фаворити деб билишини айтди.
“Менинг фикримча, энг кучли уч жамоадан бири – Португалия, Франция ёки Англия кубокни ютади. Лекин ўйинчиларнинг сифати ва сонига қараб, Португалия ғалаба қозониш учун каттароқ имкониятга эга деб ўйлайман", - дея Моуриньо сўзларини келтирмоқда Metro.
Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июндан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади.