Жошуа Зиркзее ҳали ҳамон топ-клублар эътиборида бўлиб турибди.
Football Italia'нинг La Gazette Dello Sport нашрига таяниб хабар беришича, "Болонья" форварди учун "Арсенал", "Милан" ва "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда.
Алоҳида қайд этилишича, "Милан" ҳужумчи учун 45-50 миллион еврогача таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Зиркзее - "Болонья"нинг энг яхши тўпурари. Унинг ҳисобида А Серияда 32 та ўйинда 11 та гол бор.