Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Валерий Непомняший: "Аббоснинг катта доирага чиқиши аниқ"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи, россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳамюртимиз Аббос Файзуллаевни ЦСКА - «Ахмат» ўйини (1:2)даги сариқ карточка учун айблашга асос йўқлигини таъкидламоқда.

Умуман, вақтида айнан ЦСКА президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ролида ҳам фаолият юритган фахрий мураббий Россия матбуотига берган интервьюсида легионеримиз ҳақида ижобий фикрлар билдирди.

- ЦСКА - «Ахмат» ўйинидан сўнг Файзуллаевнинг Ўзбекистон ёшлар термасига эртароқ кетиш учун атайин сариқ карточка ишлагани ҳақида гап-сўзлар урчиди. Бунга қандай қарайсиз?

- Йўқ, унинг атайин «сариқ» олганига ишонмайман. Менимча, Файзуллаев бундай йигит эмас. Ўша вазиятни эсласак, у тўпни йўқотиб қўйди ва дарҳол рақибдан қайтариб олишга уринди. Умуман, Аббосни РПЛнинг жорий мавсуми кашфиётлари қаторига қўшаман.

- Бироқ орада унинг ўйи­нида пасайиш кузатилди...

- Ҳа. Лекин бу тиғиз тақвим ва чарчоқ билан боғлиқ эди. Аббос Осиё кубогига борди ва ЦСКАга қайтгач, бироз тин олди. Муҳими, орадан кўп ўтмай, ўз даражасини тиклади.

- Сизнингча, Файзуллаев яна қайси жиҳатлар бў­йича яхшиланиши керак?

- Бу йигитда яққол камчилик кўраётганим йўқ. Тартибли ҳаракати кўзни қувонтирмоқда. Ўйинидаги баъзи пасайишлар эса РПЛда илк мавсумни ўтказаётган ёш футболчи учун одатий ҳол ҳисобланади. Чунончи, ёшлар бир уринишда кучни тўғри тақсимлашни билишмайди. Тажрибали футболчи эса қачон бироз енгил ўйнаш ва қайси паллада тўлиқ куч сарфлашни билади. Оддий айтганда, кучни бутун масофага тўғрироқ тақсимлаш кўникмаси вақт ўтиши билан шаклланади.

- Файзуллаев сизга ёш Алан Загоевни эслатмаяптими?

- Йўқ, иккисининг ўйин услубида катта фарқ бор. Дейлик, Загоев анча айёр эди. Файзуллаев эса турли тезликда тўп суриш салоҳия­-тига эга. Менимча, Аббос муваффақият қозониш ва ривожланишга кўпроқ эътибор қаратади. Ҳар ҳолда, менга шундай туюл­япти. Хуллас, фикримча, ўйин салоҳиятига кўра, унинг келажаги Аланникидан порлоқроқ кўринмоқда. Зеро, Файзуллаев устун томонларини аниқроқ очиб бермоқда.

- Қизиқ, у ЦСКАда яна қанча ўйнайди?

- Менимча, шу ёки келаси мавсум охирида кетади.

- Шунчалик тезми?

- Аббоснинг катта доирага чиқиши аниқ. Агентлар аллақачон баъзи ҳаракатларни бошлаб юборишгандир, эҳтимол. Тўғри, бундай ижрочини тезда йўқотиш ачинарли. Чунки РПЛни безаб турибди. Иккинчи томондан, иқтидорли йигитлар Европага йўл олиб, у ерда захирада ўтиришса, янада ёмонроқ. Шундай экан, хорижда ўйнаш учун тўғри жамоа танлаш жуда муҳим.

Euro-football.ru сайти хабарига қараганда, айни пайт Италиянинг икки клуби Аббос Файзуллаевни диққат билан кузатиб бормоқда. Ҳозирча ҳамюртимизга даъвогар жамоалар номи ошкор этилмади. Эслатма, тransfermarkt портали томонидан трансфери 5 миллион еврога баҳоланаётган Файзуллаев амалдаги шартнома бўйича 2026 йилнинг июнь ойи охиригача ЦСКА ихтиёрида бўлади. 20 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум РПЛнинг 18та ўйинида 3та гол ва 5та ассист қайд этди. Дарвоқе, ҳамюртимиз 25 апрель ҳолати бўйича Европа лигалари вакиллари орасида энг кўп ассист тўплаган ёш футболчилар (20 ёш ва ундан кичик) рўйхатида Оскар Глух билан бирга 2-ўринда бормоқда. 

Жорий мавсум Европа миллий лигалари вакиллари орасида энг кўп ассист тўплаган ёш футболчилар (Football Wonderkids)

1. Флориан Вирц (Германия) - 19та ассист

2. Оскар Глух (Исроил) - 11та ассист

  Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон) - 11та ассист

4. Жуд Беллингем (Англия) - 10та ассист

5. Ламин Ямал (Испания) - 8та ассист

    Савио (Бразилия) - 8та ассист

    Мало Гюсто (Франция) - 8та ассист

    Билол ал Ханнус (Марокаш) - 8та ассист

    Родриго Гомес (Португалия) - 8та ассист

    Мауриц Кьяргаард (Дания) - 8та ассист 

Ҳамюртимиз РПЛ-2023Ғ2014 якуни бўйича эса 3та номинацияда соврин ютишга даъвогар. «Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари» сўрови 3 босқичда ўтказилади: 

22-30 апрель - журналист ва блогерлар ўртасида

2-13 май - мухлислар ўртасида

15-24 май - экспертлар ўртасида 

Ғолиблар 100 нафар даъвогар орасидан танлади. Номзодлар рўйхатида 10 нафар дарвозабон, 30 нафар ҳимоячи, 30 нафар ярим ҳимоячи ва 30 нафар ҳужумчи бор. ЦСКАда ёрқин ўйин кўрсатаётган Аббос Файзуллаев эса «Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари» умумий танловидан ташқари, «Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси» ва «Мавсум кашфиёти» номинацияларида соврин ютиш имкониятига эга. ЦСКА вингерининг жорий мавсум РПЛ ва Россия кубогида қайд этган умумий статистистикаси: 26та ўйин, 4та гол ва 11та ассист. Сўров ғолиблари   26 май куни эълон қилинади.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 01.05.2024.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.