ФИФА «Наполи» ҳужумчиси Горан Пандевнинг 2012 йил энг яхши мураббийни аниқлашда овоз берган ҳужжатини оммага тақдим этди.
Ҳужжатда 29 футболчининг шахсий имзоси ва кимларга овоз бергани аниқ кўрсатилган. Унга кўра Македония терма жамоси сардори энг яхши мураббий номинациясида биринчи ўринда Дель Боскени, иккинчи ўринда Роберто Манчинини ва учинчи ўринда Юрген Клоппни кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи куни кеча берган интервьюсида Моуриньога овоз бергани ва унинг овози Дель Боскега ўтказилганини айтиб хархаша қилган эди. Лекин кўриб турганингиздай, у овоз берган номзодлар орасида «Реал» устозининг номи кўрсатилмаган.