"Барселона" Витор Рокени кейинги мавсумни бошқа клубда ўтказишини истамоқда.
The Athletic хабарига кўра, каталонияликлар ҳужумчини ижарага бермоқчи.
Идеал вариант бразилияликнинг Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши - унинг таркибида ўйнаш унга чемпионатдаги футбол услубига кўникиш ва тилни яхшироқ ўзлаштириш имконини беради.
Аввалроқ 19 ёшли форвард "Барселона"да қолишни исташи ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Роке Ла Лигада 11 учрашувда 2 та гол урди.