“Бавария” ва “Лейпциг” Гельзенкирхеннинг “Шальке” клуби ярим ҳимоячиси Ассана Уэдраогони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Sky sports мухбири Флориан Плеттенберг.
Хабарларга кўра, иккала клуб ҳам 17 ёшли Уэдраогога бир неча миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Шальке"ни тарк этишига қарор қилган.
Жорий мавсумда Ассана “Шальке” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.