"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг 36-тури доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши баҳсдаги ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўйинига баҳо берди.
Учрашув якшанба куни "Энфилд"да бўлиб ўтди ва "Ливерпуль"нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, Салоҳ битта гол урди.
“Салоҳ ажойиб эди, у жуда яхши ўйин кўрсатди. Унинг Эллиотт билан ўзаро алоқаси яхши эди. Мен у учун хурсандман. Муҳаммад ўз даражасини ва нималарга қодирлигини кўрсатди”, деди Клопп ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.