"Боруссия" ярим ҳимоячиси Марко Ройс фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин, деб хабар беради The Athletic.
Манба берган хабарга кўра, 34 ёшли германиялик футболчига "Сент-Луис Сити" даъвогарлик қилмоқда. Томонлар аллақачон дастлабки музокараларни бошлаб юборишган.
Жорий мавсумда Ройс 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи мавсум якунида Дортмунд клубини тарк этади.