Мюнхеннинг "Бавария" клубининг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
Канадалик футболчи кеча "қироллик клуби" дарвозасига гол урди ва Чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финалида ҳисобни очди.
Бироқ бу етарли бўлмади, чунки ўйин охирида “Реал” камбэк қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Кейинги мавсумда “Сантьяго Бернабеу”да ўйнайманми? Айни дамда агентим “Бавария” билан музокара олиб бормоқда.
Нима бўлишидан қатъий назар, мен ўз клубимдан доим миннатдорман", - дея Дэвиснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.